2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Лионел Месси клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ЭСПН журналисти Эстебан Эдул хабар бермоқда.
«Месси айни дамда янги клуб излаш вариантларини кўриб чиқмоқда,» – дейди Эдул.
Дастлаб аргентиналик юлдузнинг «Интер Маями»да қолиши кутилган эди. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасидаги музокаралар музлаган.
Журналистнинг фикрича, Месси фаолиятини собиқ жамоалари – «Барселона» ёки «Нюеллс Олд Бойз»да давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2023-йилдан бери «Интер Маями» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва маямиликлар сафида барча мусобақаларда 63 ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол киритган ва 23 бор жамоадошларига голли узатмани амалга оширган.