Кеча клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал учрашувлари давом эттирилди.
Дастлабки баҳсда ПСЖ «Интер» Маями”ни йирик, 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар биринчи таймдаёқ учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйди ва иккинчи таймда куч тежаб ҳаракат қилди.
ПСЖнинг чорак финалдаги рақибини аниқлаб берадиган баҳсда ”Бавария” анча қизиқарли кечган учрашувда Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа чорак финалда ПСЖ – «Бавария» жуфтлиги ўзаро ярим финал йўлланмаси учун курашади.
Маълумот учун, ушбу учрашув 5-июль куни бўлиб ўтади.