Маълумотларга кўра, Гарвард университетининг Жон Кеннеди номидаги ҳукумат мактаби федерал молиялаштиришнинг қисқариши туфайли келаси ҳафтада айрим ходимларни қисқартиради. Бу ҳақда деканнинг электрон почтасига таяниб, «Фох Неwс» хабар берди.

«Бу жуда оғир вақт ва биз ундан қочиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қилдик. Мен бу қадамни қўйишимиз кераклигидан чин дилдан афсусдаман, чунки биз мактаб ва университет сифатида мисли кўрилмаган қийинчиликларга дуч келяпмиз», – деди декан Жереми Вайнштейн мактубида.

Шунингдек, қисқартириладиган ходимларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда.