Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида кечган ПСЖ – «Бавария» учрашуви ўз якунига етди.

Анчайин қизғин кечган баҳсда жамоалар тенг ўйнади, бироқ учрашувнинг 78-дақиқасига келиб Дуэ ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай парижликлар марказий ҳимоячиси Пачо Горетскага ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Тео Эрнандес ҳам қўполлиги учун қизил карточка олди ва жамоасини қийин вазиятга солиб қўйди. Қўшиб берилган сўнги дақиқада эса қарши ҳужумда Дембеле ҳисобдаги фарқни иккита етказиб қўйди ва ярим финал масаласини ҳал қилиб қўйди.

Шундай қилиб, парижликлар энди ярим финалда «Реал Мадрид» – «Боруссия Дортмунд» ғолибига қарши майдонга тушади.