Мирзо Улуғбек туманидаги «Султония» кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 12 январга қадар автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.
Шунингдек, «Султония» кўчасига туташ «Шўртепа», «Шўртепа 1-тор» ҳамда «Султония 5-тор» кўчаларида ҳам автоуловлар ҳаракати қисман чекланади.
Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўз автоуловлари орқали «Буюк ипак йўли» кўчаси орқали кириб-чиқишлари мумкин бўлади.