2029 йил 1 февралгача заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилади. Иш ўринлари сонига қараб қимматбаҳо металл ва олтин харидида 1–4 фоизгача чегирма қўлланади.
2025 йилда соҳа тадбиркорлари сони қарийб 4 баробарга ошди. Тайёр заргарлик маҳсулотлари экспорти 5,1 тоннага, қиймат ифодасида эса 439 млн долларга етиб, 4,7 баробар ўсди.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилинди.