Ҳукумат қарорига мувофиқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигида янги тайинловлар амалга оширилди.
Хусусан, Шарофаддинов Шиҳназар Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган. У мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли ҳам Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига лойиқ кўрилган. У бунгача агентликнинг Молия-иқтисодиёт ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармасига раҳбарлик қилган.
Таъкидланишича, Касбий таълим агентлиги республикада касбий таълим тизимини ривожлантириш, соҳани моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.