TAFTISH.UZ — Ахборот-таҳлилий интернет нашри
Taftish.uz — бу энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли ва фойдали мақолаларни тақдим этиб борувчи замонавий онлайн нашрдир.
Сайтимизда сиз нафақат тезкор воқеа-ҳодисалар ҳақида хабардор бўласиз, балки сиёсат, иқтисод, жамият ва бизнес йўналишларида тайёрланган таҳлилий ҳамда танқидий материалларни ҳам ўқишингиз мумкин.
Бир пайтлар орзу бўлган йўл бугун ҳақиқатга айланган: Taftish.uz ўз аудиториясига эга, уни ўқишмоқда, унга ишонишмоқда, жамоамиз меҳнати муносиб эътироф этилмоқда.
Сайтимизнинг асосий мақсад ва вазифалари:
• Жамиятга холис, ишончли ва тушунарли ахборот етказиш, Ўзбекистон ва дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни оддий тилда шарҳлаш;
• Демократик-ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш;
• Миллий қадриятлар ва анъаналарни асраб-авайлаб, маънавият ва маърифат соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатини кенг оммага етказиш;
• Ахборот технологиялари асрида кенг тарқалаётган ёлғон ва манипулятив хабарларнинг асл моҳиятини фош этиш, аҳолининг ахборотга нисбатан танқидий фикрлаш ва “фейк” янгиликларни ажратиб олиш кўникмаларини шакллантиришга ҳисса қўшиш.
Taftish.uz — бу ҳақиқатни излаш, уни жамиятга етказиш ва ахборот майдонини соғломлаштириш сари дадил қадам.
Бизни ўқинг, кузатинг ва фикрларингиз билан бўлишинг — зеро, ҳақиқатни бирга излайлик!
Бизнинг лидерларимиз
Taftishadmin
Taftish.uz rahbari