ФИФА 2027-йилда бўлиб ўтадиган У-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш истагида бўлган давлатлар аризасини қабул қилишни бошлади.

Расмийларга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ФИФАга расмий ариза топширган. ФИФА барча аризаларни қабул қилиб, 2026-йилда мезбон мамлакатни эълон қилади.

Маълумот учун, ФИФА президенти Жанни Инфантино эса ўтган йилги Тошкентда бўлиб ўтган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини «энг яхши ташкил этилган мусобақа» дея баҳолаган эди