Италиялик мураббий Карло Анчелоттининг ўғли Давиде Анчелотти мураббийлик фаолиятини мустақил равишда бошлайди. У Бразилиянинг «Ботафого» клуби билан келишувга эришди.
Бу ҳақда машҳур журналист Фабризио Романо хабар берди.
Маълумот учун, Давиде бунгача отаси билан бирга «Реал Мадрид», «Бавария», «ПСЖ» клубларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Эндиликда эса у «Ботафого»да бош мураббий сифатида иш бошлайди.