Маълум қилинишича, 2025-йилнинг биринчи ярмида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) номига келган 885 та мурожаат кўриб чиқилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга кўп).
Шундан:
➡️20 та мурожаат (2,3%) вояга етмаган шахслар томонидан йўлланган;
➡️Болалар омбудсмани ушбу даврда 21 та шахсий қабул ўтказиб, қабуллар давомида 87 нафар фуқаро мурожаатини кўриб чиққан;
➡️Болалар омбудсмани Котибияти ходимлари 20 маротаба (фуқаролик, жиноят ва маъмурий судларда) суд мажлисларида бола манфаатлари юзасидан кузатувчи сифатида иштирок этган;
➡️Интернет тармоғи мониторингида бола ҳуқуқларининг бузилишига оид 185 та ҳолат аниқланган ва тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда текширилиб, болаларга нисбатан содир этилган 60 та зўравонлик ҳолати юзасидан 16 та жиноят иши ҳамда 22 та маъмурий иш қўзғатилган;
➡️Ота-онаси ва бошқа яқинлари берган мурожаатлар бўйича
5 нафар бола хориждан Ўзбекистонга олиб келинишига, 1 нафар бола ўз юртига, Россияга қайтарилишига эришилган;
➡️Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 16 нафар болага бўлиб турган шаҳарларида зарур шарт-шароитлар таъминланиб, сўнг Ўзбекистонга қайтарилган.