Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини Жанубий Американинг кучли вакилига қарши ўтказиши кутилмоқда.

Тимур Кападзе шогирдлари яқин вақт ичида икки карра жаҳон чемпиони — Уругвай термасига қарши баҳс олиб боради. Илк Жаҳон чемпионларига ҳозирда машҳур аргентиналик мутахассис Марсело Белса бош мураббийлик қилмоқда.

Бу икки жамоа тарихда аввал ҳам тўқнаш келган. 2018 ва 2019-йилларда ўтказилган ўртоқлик ўйинларида уругвайликлар ҳар икки сафар 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон октябрь ойидаги ФИФА кунларида Аргентина билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.