Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Колумбиянинг Меделин шаҳри маъмурияти 24-июнь куни кучли ёмғирдан кейин содир бўлган кўчки қурбонлари сони 16 кишига етганини маълум қилди. Камида саккиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Мерия маълум қилишича, янги жасадлар кучли ёмғирлар кўчкига сабаб бўлган Белло ва Алтос-де-Ориенте туманларида топилган.

Шунингдек, сув тошқинидан жабр кўрган 971 киши шаҳар бошпаналарига жойлаштирилиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.