АҚШда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финали илк учрашуви ўз якунига етди.
Унда Бразилиянинг икки жамоаси – «Палмейрас» ва «Ботафого» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди ва «Палмейрас» экстра-таймда киритилган Паулинонинг ягона голи эвазига чорак финалга йўл олди.
Кун доирасида ўтган навбатдаги учрашувда «Бенфика» «Челси»га қарши баҳс олиб борди. Дастлаб, лондонликлар ҳисобни очишди бироқ охирига яқин ноқулай об-ҳаво туфайли ўйин тўхтатилди. Қайта бошлангандан сўнг Португалия клуби ўйин сўнгида рақиб дарвозасини ишғол этиб, экстра-таймларга ўйинни олиб борди. Бироқ «Бенфика» бир киши кам бўлиб қолганлиги учун қўшимча бўлимларда 3 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди, якуний ҳисоб 1:4.
Шундай қилиб, кечаги учрашувларда ғалаба қозонган «Палмейрас» ва «Челси» ўзаро чорак финал йўлланмаси учун курашади.