Бугун, 5-июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026га саралаш ўйинларининг 3-босқич 9-тур учрашувида БААга қарши ўйин ўтказади. Допинг текширувидан ўтган ўзбекистонлик футболчилар маълум бўлди.
Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да Абу Дабидаги «Ал Наҳян» стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувдаги дуранг ёки ғалаба терма жамоага ЖЧ-2026 йўлланмасини кафолатлайди.
Маълумот учун, бугунги баҳсни австралиялик ФИФА рефериси Шон Эванс бошқариб боради. ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.
Шунингдек, кеча допинг текширувдан ўтган футболчилар исмлари очиқланди.
Булар:
▪️ Ҳожиакбар Алижонов;
▪️ Абдурауф Бўриев;
▪️ Акмал Мозговой;
▪️ Шерзод Насруллаев.
«Лекин бу қўрқинчли нарса эмас. Бу одатий текширув ва нимадир бўлган тақдирда ҳам уни эртанги кунга алоқаси бўлмайди. Одатда, допинг текширув натижалари бир неча кундан кейин чиқади ва уни натижасидан қатъий назар ўйинга таъсир қилмайди», дейди Нодирхўжа Йўлдошов.