Технология асрида интернет кириб бормаган жамиятнинг ўзи бўлмаса керак. Глобал тармоқ ким учундир ахборот манбаи, яна кимдир учун дўст орттириш ҳамда иш қидириш платформасига айланиб улгурган. Аммо инрернетда кенг тарқалган онлайн видео ўйинларни соатлаб ўйнаш айрим ёшларнинг севимли машғулотига айланиб улгурди. Бугун видео ўйинларни ўйнайдиганларнинг аксарияти ёш болалар, ўсмирлар, вояга етмаганларни ташкил қилади ва уларнинг сони кундан кун кўпаймоқда. Чунки бу онлайн ўйинлар ўзига қарамлик хусусиятига эга бўган ўйинлардир. Ўйинларни ўйнаган сари унга бўлган қарамлиги ошади ва ўйинчиларнинг психологиясига таъсир қилиб, тўхтовсиз ўйинга берилиб кетишига олиб келади. Ушбу ўйинларни ишлаб чиқарган дастурчилар ўйинчи буткул ўйинга боғлаш мақсадида овозли алоқа ва чат орқали ёзишиш имкониятларини киритган. Натижада «геймер»лар жараёнда режа ва стратегия тузиб деярли ўйин ичига кириб кетишади.
Компютер ўйинларига қарамликни шакллантиришнинг «патофизиологик» механизми муайян миядаги завқланиш марказларини рағбатлантиришга асосланган. Бундай патологик ҳолат виртуал оламга ташриф чоғида эйфория ҳисси шаклида намоён бўлиши мумкин. Ўйинларга тобе бўлган беморлар компютер олдида қолиш вақтларини режалаштира олмайди.
Одам ўйинларга бирдан қарам бўлиб қолмайди. У бир неча босқичда содир бўлади ва уларнинг ҳар бири муайян белгилар ва тобе инсоннинг хатти-ҳаракатлари билан тавсифланади.
Ўйинларга қарамлик босқичма-босқич ривожланади ва баъзан 3 йилдан 7 йилгача давом этиши мумкин. Ўйинларнинг бефойдалигини тушуна бошласа ҳам, уларга бўлган тобелиги кучайган сари, компютер ўйинларидан воз кеча олмай қолади. У тез-тез реал ҳаётдан қочиб, ҳаёлий оламига шўнғиб кетади, ўз қаҳрамонининг ролини зиммасига олиб, унинг ҳаёти билан яшайди. Натижада ухлаш ва уйғониш давризим учун масъул бўлган «сиркадиялик» ритмимиз узоқ давом этган ўйиндан бузилиши мумкин. Бу эса кайфият ўзгарувчанлигига ва одамларда тажовускорлик кучайишига олиб келади. Покистон телекоммуникация идораси яқинда онлайин ўйинларни ўзига қарамлилик ва унинг салбий таъсири туфайли таъқиқлади, чунки яқинда ёш ўйинчилар ўз жонига қасд қилишди. Бундан ташқари, бутун дунёда шунга ўхшаш ўлим ҳодисалари аниқланган. Мисол учун, БААъда 16 ёшли боланинг юрак тутилиши туфайли ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган. «Кҳалеэж Тимес» хабарларида, бола отасининг сўзларига кўра, воқеа содир бўлганидан олдин бола сўнгги 6 соат давомида онлайн ўйин ўйнаган. Айниқса, руҳий саломатлик ҳақида гапирадиган бўлсак, 2018 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти видео ўйинларга қарамликни руҳий зўриқиш касаллиги сифатида киритди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, видео ўйинлар кўп одамларда депрессияга сабаб бўлиши ва қарам бўлган одамлар ижтимоий ўзаро таъсир туфайли осонгина стрессга тушиши ёки жамоат жойларида ташвишли муаммоларга дуч келиши мумкин. Одамлар ўйиндан илҳомланиб, ўзларининг ўйин тажрибасини реал ҳаётда қўллаш тенденциясини ривожлантирди.
Бунга мисол, Янги Зеландиядаги масжидда содир бўлган оммавий отишмадир. Унда отишмани содир этган одам онлайн ўйинлардаги қаҳрамон сингари кийинган ва жиҳозланган ҳамда 40 дан ортиқ одамни ўлдирган. У отишмада ўзи билан олиб юрган веб-камерасига воқеани ёзиб олган.
Бу сўзларимдан кейин интернетдаги онлайн ўйинларнинг зарари бўса бўладики, фойдаси йўқ эканда деяётгандирсиз, йўқ албата видео ўйинларнинг ҳам фойдаси бор, масалан тезкор фикрлашни ошриш, кампютердан фойдаланиш кўникмаси, тезкор қарор қабул қилиш, ИҚ даражасини ошришга сабаб бўлади, аммо бизни интернетдаги онлайн видео ўйинларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ ташвишлантиради.
Бугун фарзандингизни бу ўйинлардан чеклай олмайсиз, чунки бизнинг ҳар қадамимизда интернет тармоғига эҳтиёж сезамиз. Шундай экан фарзандингизни юқорида келтирилган болалар қаторига қўшишни истамасангиз уларга ижтимоий тармоқдан тўғри фойдаланишга ўргатинг. Келажагингизга беэътибор бўлманг.
Муаллиф: Исроил ҚУРДОШEВ