2025-йил 9-май куни Бишкек шаҳрида ўтказилган Қирғизистон мустақиллиги кунига бағишланган ҳарбий парадда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ЛОЧИН ҲА-341(М1) учувчисиз учиш аппаратлари (дронлари) намойиш этилди.
ЛОЧИН дронлари ҳақида
ЛОЧИН — Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқилган миллий дрон бренди бўлиб, у Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда ўзлаштирилган ва йўлга қўйилган. Ушбу дронлар икки хил — самолёт ва квадрокоптер шаклида ишлаб чиқарилади ва ҳарбий ҳамда фуқаролик соҳаларида кенг қўлланилади. Улар разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим обектларни кузатиб бориш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини беради.