ФИФА расмий саҳифаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги дебюти билан табриклади. Ташкилот ўз хабарида Ҳусановнинг тарихий натижасини алоҳида эътироф этиб, уни ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида қайд этди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» мусобақадаги навбатдаги баҳсини 27-июнь куни «Ювентус»га қарши ўтказади.