Яқинда «Барселона» футболчиси сифатида таништирилган Хуан Гарсиянинг инстаграм саҳифасидаги обуначилари сони 20 баробарга кўпайди.

24 ёшли дарвозабон «кўк анорранглилар» сафига ўтишдан олдин 50 минг обуначига эга эди, трансфер эълон қилингандан 5 кун ўтиб бу кўрсаткич 1 миллионга етди. 

Маълумот учун, «Барселона» дарвозабон учун ҳамшаҳари «Эспанёл»га 26.3 миллон эвро тўлади. Гарсия билан эса 6 йилллик шартномага имзо чекди.