Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг нимчорак финал учинчи кунги баҳслари сенсацион тарзда якунланди.
Дастлабки баҳсда Бразилиянинг «Флуминенсе» жамоаси «Интер»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.
Иккинчи учрашувда эса «Манчестер Сити» «Ал-Ҳилол»га экстра-таймларда имкониятни бой бериб қўйди. Асосий вақтда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди, экстра-таймларнинг биринчи бўлимида жамоалар яна биттадан гол киритишди ва сўнги бўлимда саудияликлар 4-голни ҳам киритди. Гвардиола жамоаси бу сафар жавоб бера олмади ва шу тариқа турнирдаги иштирокини нимчорак финалда тўхтатди.
Шундай қилиб, чорак финалда «Флуминенсе» ҳамда «Ал-Ҳилол» ўзаро ярим финал йўлланмаси учун курашади.