22 ёшли испаниялик футболчи Нико Уилямснинг «Атлетик»дан «Барселона»га кўчиб ўтиши бўйича музокаралар тўхтатилди. Сабаб футболчининг ҳаддан ташқари юқори талабларидир.

Манбаларга кўра, Уилямс нафақат катта маош сўраган, балки «Барселона»дан уни Ла Лигага муаммосиз рўйхатдан ўтказишга кафолат ҳам талаб қилган. Клуб эса бу шартларни номақбул деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, каталонияликлар янги футболчиларни федерация билан алоҳида келишув асосида рўйхатдан ўтказади. Шунинг учун жамоа Уилямснинг умумий кафолат талабини рад этишган.

Шунингдек, ҳозирда Уилямсга «Бавария» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.