«Ал-Насср» Криштиану Роналду билан янги икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Шартнома шартларига кўра, 40 ёшли футболчи келгуси икки йил ичида 500 миллион евродан ортиқ даромад олиши мумкин.

Янги келишувга кўра, Роналдунинг йиллик маоши 206 миллион еврога тенг. Шунингдек, у клубда қолган тақдирда бонус тариқасида қўшимча 28,5 миллион евро, кейинчалик эса 44 миллион еврогача олади. Бундан ташқари, футболчига «Ал-Насср» акцияларининг 15 фоизи берилади. Уларнинг қиймати 38 миллион еврога баҳоланган.

Келишувда ютуқлар учун ҳам алоҳида рағбатлантириш тизими ҳам мавжуд:

Саудия Про-лигасида «Олтин бутса»ни қўлга киритса – 4,6 миллион евро,

Клуб билан соврин ютган тақдирда – 9,2 миллион евро бонус белгиланади.

Роналду Саудия компаниялари билан ҳомийлик шартномалари орқали яна 70 миллион еврогача даромад қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, унинг шахсий хизматида 16 нафар ходим фаолият юритади: 3 ҳайдовчи, 4 хизматчи, 2 ошпаз, 3 боғбон ва 4 қўриқчи.

Умумий қилиб айтганда Роналду 1 йилда 270 000 000 $, 1 кунда 739 726 $, 1 соатда 30 822 $,1 дақиқада 513 $, ва 1 сонияда 8.55 $ ишлаб топади!