33 ёшли «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини «қизил иблислар» сафида давом эттиришга қарор қилди.

«Миррор» нашрининг хабар беришича, бу қарорга футболчининг май ойи охирида Бразилия терма жамоасидан чақирув олгани ҳам таъсир қилган. Каземиро 2026 йилги жаҳон чемпионатида миллий жамоа сафида иштирок этмоқчи. Унга кўра, АПЛда ўйнаш ушбу мақсадга етишишда муҳим омил ҳисобланади.