2025-йилги Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида зиёрат қилган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Маълумотларга кўра, зиёратчилар Саудия Арабистонидаги ҳароратнинг кескин кўтарилиши, жисмоний зўриқиш ва соғлиқ билан боғлиқ турли муаммолар сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ, 2024-йилги Ҳаж мавсумида ҳам 10 нафар ўзбекистонлик вафот этгани маълум бўлган эди. Ушбу йилги ҳолатда эса делегация томонидан зиёратчиларнинг соғлиғини назорат қилиш ва иссиқликдан ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилганини билдирган.