Супер яримўрта вазн тоифасининг WБА йўналиши бўйича собиқ чемпиони Исроил Мадримов оёғидан муваффақиятли операция қилинди.
Боксчи Германиядаги Остсеэ-Спорт-Клиник шифохонасида операция столига ётди. Операциядан сўнг Мадримов «Алҳамдулиллаҳ, операция яхши ўтди», – дея ижтимоий тармоқларига пост жойлади.
Маълумот учун, Исроил Мадримов сўнгги жангини 22 февраль куни Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида америкалик Виржил Ортисга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди.