Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси 7/24 кўча тартибига ўтмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.
Шу муносабат билан 24-апрел соат 07:00 дан 30-майга қадар «Ўзбекистон овози» кўчасининг Яхё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан, Шахрисабз кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги хабар берди.
«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади хабарда.