Кембриж университети етакчилигидаги астрономлар гуруҳи Жамес Wэбб космик телескопи (ЖWСТ) орқали илк бор Қуёш системасидан ташқаридаги К2-18б сайёрасида биологик ҳаётни кўрсатиши мумкин бўлган молекулаларни аниқлади. Гап диметил сулфид (ДМС) ва/ёки диметил дисулфид (ДМДС) моддалари ҳақида бормоқда. Ерда ушбу моддалар асосан микроорганизмлар, хусусан, денгиз фитопланктонлари томонидан ҳосил қилинади.

К2-18б сайёраси Ерга 124 ёруғлик йили масофада жойлашган бўлиб, унинг массаси Ернинг 8,6 бараварига тенг. Сайёра ўз юлдузи атрофида «яшаш зонаси»да ҳаракатланади ва унинг атмосфераси водородга бой бўлиб, у «Гияси» (Ҳйcэан) деб аталувчи океанли сайёра турига киради.

ЖWСТ ёрдамида астрономлар бу моддаларнинг спектрал изларини аниқладилар, бу эса уларнинг мавжудлигини кучли тарзда исботлайди. Тадқиқотчилар статистик аҳамиятни баҳолашда уч-сигма даражасига эришган бўлиб, бу натижаларнинг тасодифан содир бўлиш эҳтимолини атиги 0.3% га камайтиради. Расмий илмий кашфиёт сифатида тан олиниши учун эса беш-сигма даражаси — яъни тасодиф эҳтимоли 0.00006% дан кам — талаб этилади.

Профессор Никку Мадҳусудҳан бошчилигидаги жамоа қўшимча 16–24 соатлик кузатувлар орқали беш-сигма даражасига чиқишни режалаштирмоқда. Уларнинг илмий мақоласи «Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал Леттерс» журналида чоп этилган.

Аввалги кузатувларда К2-18б атмосферасида метан ва карбонат ангидрид аниқланган эди, бу эса ушбу сайёранинг яшаш учун потенциалга эга эканини кўрсатган. Эндиликда, ДМС ва ДМДС молекулаларининг ҳам мавжудлиги ҳаёт эҳтимолини янада оширмоқда.

Бироқ, олимлар эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Мадҳусудҳан ва ҳамкасблари бу молекулалар ҳаётдан мустақил, номаълум кимёвий жараёнлар орқали ҳам юзага келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти. Шу сабабли, улар назарий ва экспериментал изланишларни давом эттириб, бу молекулаларнинг ноҳаётий манбада пайдо бўлиш имконини баҳоламоқчи.

К2-18б атмосферасида ДМС ва ДМДС даражаси Ерга нисбатан минглаб баробар юқори бўлиб, бу уларнинг геокимёвий жараёнларга алоқадорлигини ёки ҳаётга хос фаолликни кўрсатиши мумкин.

Профессор Мадҳусудҳан якунида шундай дейди: «Агар бу кузатувлар тасдиқланса, бу инсоният тарихидаги бурилиш нуқтасига айланади. Яқин ўн йилликларда бу кашфиётга қайта назар солиб, биз коинотда ёлғиз эмаслигимиз ҳақидаги саволга жавоб излашда айнан шу нуқтадан бошланганини англаб етишимиз мумкин».