Бугун, 8-май куни барча ходимлар иш вақтидан бир соат олдин кетиш ҳуқуқига эга. Эртага 9-май республика бўйлаб Хотира ва қадрлаш куни байрам сифатида нишонланади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.
Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади. Унга кўра, қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган. Шу сабабли, 10-май – шанба куни фақат 5 кунлик иш ҳафтасига амал қилувчилар учун дам олиш бўлса, 6 кунлик иш режимидагилар одатдагидек ишлайди. 11-май, якшанба эса барча учун умумий дам олиш куни ҳисобланади.