2025-йил 6-май куни Россия Президенти Владимир Путин Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали мулоқот қилиб, 9 май — Жаҳон урушида фашизм устидан қилинган Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан самимий табрикларини йўллади.

Путин Исроилда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийларини алоҳида табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилади. Нетаняҳу эса Совет Иттифоқи, бирлашган Қизил Армия аскарлари фашизм устидан ғалабага қўшган беқиёс хизматларини эътироф этди.

Телефон мулоқотида яқин Шарқдаги ва Исроил атрофидаги вазият, Россия-Исроилнинг икки томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари ҳақида ҳам гаплашинилди.