«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алежандро Гарначо фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.
Манчестерликлар 20 ёшли футболчини сотишга қарор қилди. Манбага кўра, аргентиналик 20 ёшли футболчига «Челси» жиддий қизиқиш билдирмоқда. МЮ раҳбарияти ҳам ёзда Гарначо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб Гарначони 76 миллион еврога сотишга рози.
Жорий мавсум Гарначо 54 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли ассистни амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.