Айни кунларда Са Гроуп ҳолдинг раҳбари Сардор Турсунов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи куни Са Гроуп ҳолдинг вакиллари Афғонистон — Ўзбекистон, иккинчи куни Туркия — Ўзбекистон бизнес форумида фаол иштирок этди.
Тақдимотлар давомида томонлар қурилиш, ишлаб чиқариш ва логистика каби муҳим соҳаларда Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилди.
Форум якунида ўтказилган Б2Б учрашувлар иштирокчиларга ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва дастлабки келишувларга эришиш имконини берди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу форумда Акфа Гроуп, ТРТ, УзТех, Гранд Фарм Траде, Проcаб, Артель Элеcтрониcс Гроуп, Узбекистан Ҳйдроген Перохиде, Агромир Буилдингс, Голден Ҳоусе, Навруз интернатионал Cорп, Нобел Траде, Басалт Узбекистан, Бобур ХБК ва Квартс каби йирик компания таъсисчилари ҳам фаол иштирок этмоқда.