Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра:
* Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
* Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади.

Институт исломшунослик, диншунослик, давлат ва дин муносабатлари асослари йўналишларида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга масъул муассаса ҳисобланади.