Бугун соат тахминан 06:20 лар атрофида 2005-йилда туғилган фуқаро Фармонов Диёрбек (2-босқич талаба), номаълум сабабларга кўра, Бухоро давлат техника университети қошидаги академик литсейининг спорт залининг том қисмига чиқиб бўйин соҳасидан ўзини осиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, марҳумнинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги шахсий аккаунтида 2025-йил 27-28-апрел кунлари 3 маротаба ўз жонига қасд қилиш мазмунидаги лавҳаларни жойлаганлиги аниқланган.