Аввалроқ, Бойсундаги М-25 газ конидан яна водород сулфид отилиб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик. Энергетика вазирлиги ахборот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади.

Хабарга кўра, газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилган. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва мутахассислар томонидан доимий назорат қилинмоқда, дейилади хабарда.