Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Н.И.» МЧЖ раҳбари Ш.У. ва дўкон сотувчиси Ш.О. харидорга бир хил серия рақамли қалбаки аксиз маркали 36 дона «Шаҳрисабз» номли алкогол маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 557 дона истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.