Бугунги куннинг талаби – тадбиркорларни муаммосини ҳал этишда эски анъанавий усуллардан воз кечиб, янги креатив ёндошувлар талаб этилмоқда. Бу борада тадбиркорларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколатли Давлат органи – Бизнес омбудсман томонидан тадбиркорлар билан мулоқотлар янги форматларда шакллантирилмоқда.
Хусусан Давлат раҳбари қарори билан Оҳангарон туманида ташкил этилган «Элтеч Индустриал» технопарки ҳудудида режалаштирилаётган лойиҳа ташаббускорлари билан бевосита доимий мулоқот йўлга қўйилди.
Эндиликда лойиҳа ташаббускорларига қурилиш, божхона, солиқ ва бошқа йўналишларда юзага келаётган муаммолар бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда фақат тушунтириш бериш билан чекланиб қолмасдан Давлат рўйхатидан ўтказиш, рухсат бериш ва имтиёзларни қўллаш бўйича бериладиган мурожаат ва аризаларни технопаркка бириктирилган Давлат органлари соҳа мутахассислари кўриб бергандан сўнггина аризаларни юбориш механизми жорий этилмоқда.
Дастлабки натижаларига кўра, шу кунгача ечимини топмаган айрим муаммолар, хусусан технопарк иштирокчиларга белгиланган имтиёзларни қўллаш ва қурилиш обектларини Давлат рўйхатидан ўтказиш борасида муқаддам рад этилган мурожаатлар бевосита соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқилиб қайта мурожжатдан сўнг ўз ечимини топмоқда.
Бизнекс омбудсман томонидан бу форматдаги мулоқот бошқа соҳавий йўналишлар бўйича ҳам мунтазам амалга ошириб келинмоқда.