«Ҳаж 2025» дастури бошланганлиги муносабати билан, 2025-йил 14-апрелдан бошлаб «Узбекистан Аирwайс» Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
2025-йил 14-апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025-йил 30-апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.
Агар 30-апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади.
Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, Узбекистан Аирwайс томонидан амалга оширилаётган Тошкент – Жидда – Тошкент рейслари 2025-йил 30-апрелдан бошлаб бекор қилинади.