Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Исузу юк машинаси ДАФ русумли юк автомобилига урилиши натижасида кабина ичида қолиб кетган Исузу ҳайдовчиси қутқарилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9-апрел куни соат 22:08 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Оққамиш» ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 магистрал йўлининг 559-560 километрида ҳаракатланган Исузу русумли юк автомобили ДАФ русумли юк автомобили орқасига урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани ва Исузу русумли юк автомобили ҳайдовчиси олган тан-жароҳати оқибатида кабина ичида қолиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ҳайдовчини қутқарган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.
«Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.