Фанлар академияси Санъатшунослик институти Тасвирий ва амалий санъат бўлими мудири, таниқли олим, давлат ва жамоат арбоби, археолог Зафар Абдуллаевич Ҳакимов 83 ёшида вафот этди. 

Олим мамлакатнинг маданий ва табиий меросини асраш ҳамда тарғиб қилиш йўлида бебаҳо ҳисса қўшган фидойилардан эди. Зафар Ҳакимов турли йилларда масъул ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. У Ўзбекистон Бадиий фондига раҳбарлик қилган, Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ва Президент девони тузилмаларида ишлаганМаданият вазири, «Ўзтелерадиокомпания» раиси, шунингдек, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» нашриётининг етакчи илмий муҳаррири бўлган. 

У тарих, археология ва архитектура йўналишларида 50 дан ортиқ илмий асарлар — мақолалар, монографиялар ва ўқув қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. 1970–1979-йилларда совет-афғон археологик экспедисияси таркибида Афғонистон шимолида ўнлаб қадимий воҳа ва манзилларни аниқлаган.