Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 9 минг 500 дона «Менавазин», 1300 дона «Глицерин» ва 2 минг дона «Метралин» дори воситалари ҳамда инфузион эритмалар қуйиш учун мўлжалланган 56 минг 880 дона система тиббий буюмларини жами 9 минг 700 АҚШ доллари ва 2 млн 550 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Текширув давомида «Глицерин» суюқлиги қўлбола усулда тайёрланиб, қадоқланганлиги маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги» Давлат марказининг тегишли хулосасига кўра, мазкур тиббий дори воситалари ва буюмларини республика ҳудудида сотиш, ташиш ва амалиётда қўллаш тақиқланади.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.