Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида нимчорак финал учрашувлари якунланди.
1/8 финалнинг марказий баҳсида «Реал Мадрид» Гонсалу Гуэдешнинг киритган ягона голи эвазига «Ювентус»ни мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.
Нимчорак финалнинг сўнги босқичида Дортмунднинг «Боруссия» клуби Мексиканинг «Монтеррей» жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида рақибларидан устун келиб кейинги босқичга йўл олди.
Шундай қилиб, 1/4 финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди:
«Палмейрас» – «Челси»
«Флуминенсе» – «Ал-Ҳилол»
ПСЖ – «Бавария»
«Реал Мадрид» – «Боруссия Дортмунд».
Маълумот учун, чорак финал учрашувлари 4-5-июль кунлари бўлиб ўтади.