Ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар савдо дўконлари биносида фаолият юритган университетлар ҳақидаги хабарлар ёлғон деган мазмунда чиқишлар қилмоқда. Аслида фактлар умуман бошқа ҳолатни кўрсатяпти.
Масалан, «Дигитал университй» хусусий олий таълим ташкилоти дастлаб лисензияда фаолият манзили сифатида кўрсатилган манзилда эмас, балки бошқа манзилда, яъни Мирзо Улуғбек туманидаги Оққўрғон кўчасида 1-қаватида савдо дўконлари бўлган бинонинг 2-3-қаватларида фаолият юритган. Бу орқали лисензия талаблари ва шартларини бузган.
Яна бир ҳолатда Фарғона вилоятида ташкил этилган «Валлей инновативе университй» ҳам лисензияда кўрсатилмаган Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказининг ўқув биносида фаолият юритгани аниқланган.
Юқоридаги каби ҳолатлар тегишли идоралар томонидан ўрганилиб, хусусий олий таълим ташкилотларининг аксариятида дарс жараёни билан боғлиқ камчиликлар бартараф этилган.
Шунингдек, 2023-2024 йилларда 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лисензияси бекор қилинган.
Сабаби, савдо дўконларининг устки қаватида ёки Мономарказ сингари таълим учун мўлжалланмаган биноларда талабалар учун тўлақонли таълим муҳити яратиш имкони йўқ.
Таълим муассаси «2-3 та ташкилот бир бинода» принципида фаолият кўрсатса, бинога ким келиб-кетаяпти, хавфсизлик қандай таъминланяпти, таълим муҳити қай даражада, деган саволлар туғилиши табиий.
Шу сабабли Ҳукумат томонидан хусусий таълим ташкилотларига қатъий талаблар белгилангани айни вақтида қабул қилинган қарор бўлди. Чунки бу каби ҳолатлар хусусий олий таълимга нисбатан жамоатчилик ишончини пасайтириши мумкин.