Испания Ла Лигаси доирасидаги «Эл-Классико» — яъни «Реал Мадрид» ва «Барселона» ўртасидаги классик тўқнашувлар қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

26-октябрь, 10-тур:

«Реал Мадрид» – «Барселона»

Ўйин Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

10-май, 35-тур:

«Барселона» – «Реал Мадрид»

 Бу баҳс «Камп Ноу»да ўтказилади.

Маълумот учун, ўтган мавсумдаги ушбу қарама қаршиликнинг иккаласида ҳам «Барселона» ғалаба қозонган эди. Флик шогирдлари Мадридда 4:0, Каталонияда эса 4:3 ҳисобида мадридликларни таслим этган эди.