Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Диогу Жота ва унинг оила аъзоларининг вафоти юзасидан ўз ҳамдардлигини билдирди.

«Ишониш қийин бўлган ҳолат. Яқинда биз биргаликда терма жамоада ўйнадик, эндигина оила қурдинг… Марҳумларнинг оила аъзоларига, турмуш ўртоқларига, фарзандларга ўз ҳамдардлигимни билдираман ва катта сабр тилайман. Улар доим сиз билан бўлишади. Диогу ва Андре, биз сизларни соғинамиз», — деди Роналду.


Эслатиб ўтамиз, Диогу Жота ва унинг фарзанди автомобиль ҳалокати оқибатида вафот этгани ҳақида аввалроқ Португалия ОАВлари хабар тарқатган эди. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда