Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1958 й.т. маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни маълум қилади.

Қўштирноқ ичида холис ёрдам бермоқчи бўлган мазкур мансабдор шахс уйнинг нархини 15 минг АҚШ долларига келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3 минг 500 АҚШ доллари беришини айтиб, жами 18 минг 500 АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у олдиндан 9 минг 500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.