Наркосавдогарнинг уйидан 100 млн сўмлик мариҳуана топилди. Қайд этилишича, Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида бир шахс гиёҳванд моддаларни геолокация орқали тарқатаётгани фош қилинди.

Унинг автомобили тўхтатилиб текширилганда, салондан 17 дона қора элим ўрамаларга ўралган мариҳуана топилди.

Шунингдек, унинг уйида ўтказилган тинтув вақтида гиёҳванд моддалар, электрон тарози, чекиш учун мосламалар ва кичик элим пакетлар бўлган.