Ўзбекистонлик футболчи, ҳозирда «Манчестер Сити»да тўп сураётган 21 ёшли Абдуқодир Ҳусанов Каталониянинг «Барселона» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда спорт оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
«Манчестер Сити» ҳимоячини ижарага бериш ёки уни сотиб олиш нархига тенг миқдорда сотишга тайёр эканини маълум қилган. Футболчига даъвогарлар орасида Италиянинг гранди «Ювентус» ҳамда Каталониянинг «Барселона» клублари санаб ўтилмоқда.
Агар «Барселона» Ҳусановга ростдан ҳам эҳтиёж сезса, «Манчестер Сити» билан яхши муносабатларни инобатга олиб, ижара вариантини кўриб чиқиши мумкин.
«Барселона» бош мураббийи жисмонан кучли ва тезкор ҳимоячиларга эҳтиёж борлигини таъкидлаган. Клуб яқин орада Роналд Араужо ва Андреас Кристенсен билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Молиявий муаммолар сабабли клуб катта сармоя талаб қилмайдиган ечимлар изламоқда. Шу нуқтаи назардан, Ҳусановни ижарага олиш каталонияликлар учун энг мақбул вариант бўлиши мумкин. Абдуқодирнинг ҳимоянинг қанотларида ҳам тўп сура олиши уни мавжуд номзодлар орасида энг қулай танловга айлантиради.
Маълумот учун: Аввалроқ ҳам Каталония клуби «Манчестер Сити»дан бир нечта футболчиларни ижарага олган эди.