30-март «Рамазон Ҳайити» айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди ва поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31-март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.