Президент Шавкат Мирзиёев 27-март куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз томонидан ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни рағбатлантириш бўйича кенг имкониятлар яратилаяпти. Жумладан, 14 та Президент мактаби, 185 та ихтисослашган ва 9 та ижод мактаби ташкил этилди. Улардаги ўқитиш ва баҳолаш тизими 1 минг 500 та умумтаълим мактабида ҳам жорий этилди. Иқтидорли битирувчилар учун «Янги Ўзбекистон» университети очилди.