Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида автобуслар тезкор ҳаракатланиши учун БРТ йўлаги қурилади. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар берди.

Маълумотларга кўра, мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.

Автобус йўлаги қурилиши йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароитларни яратишни кўзда тутади. Бекатлар шундай лойиҳалаштириладики, одамлар автобусларга хавфсиз ва осон тушиб-чиқа оладилар.